Президент Наманган давлат техника университетининг сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди

Сақлаш
15:38 / 23.06.2026 86 0

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган давлат техника университетининг сунъий интеллект лабораторияси фаолияти билан танишди.

 

Таркибида таҳлил, робототехника ва бионика марказлари, стартап-акселератор, 9 та «ақлли» хона, 2 та сунъий интеллект бўйича тайёргарлик хонаси ташкил этилган лабораторияда талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, сунъий интеллект технологияларини реал лойиҳаларда қўллаш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш учун зарур шароитлар яратилган.

 

Мазкур марказ сунъий интеллект, робототехника, «ақлли» транспорт, экология ва агротехнологиялар йўналишларида инновацион илмий-амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

 

Давлат раҳбари ушбу тажрибани кенгайтириш, муҳим соҳалар ривожига ёшларнинг интеллектуал ва илмий салоҳиятини янада кенг жалб этиш зарурлигини таъкидлади. Ташриф доирасида Президентга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида фаолият юритаётган сунъий интеллект бўйича маслаҳатчилар томонидан тайёрланган стартап лойиҳалар ҳам тақдимот қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//