Спорт
15-21 июнь кунлари Хитойнинг Гуйян шаҳрида ташкил этилган Жаҳон кубогининг 2-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза – жами 12 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркаклар терма жамоа 3 та олтин, 1 та кумуш 2 та бронза медали билан етакчи бўлди. Умумий жадвалда эса мезбон Хитой терма жамоаси 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза билан биринчи, 5 та олтин, 3 та бронза билан Қозоғистон иккинчи ва Ўзбекистон эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-60 кг: Абдумалик Ҳалоков;
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев;
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
-57 кг: Нигина Ўктамова.
Кумуш медаль:
-50 кг: Асилбек Жалилов;
-48 кг: Фарзона Фозилова;
+80 кг: Олтиной Сотимбоева.
Бронза медаль:
-85 кг: Акмалжон Исроилов;
+90 кг: Арман Маханов;
-60 кг: Цитора Турдибекова;
-75 кг: Азиза Зокирова.
.png)
Маълумот учун, World Boxing Cup 2026 – бу янги ташкил этилган World Boxing халқаро бокс ташкилоти томонидан катталар тоифасидаги эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилаётган нуфузли мусобақалар серияси. Боксчилар унда рейтинг очқоларини тўплаб боради (олтин медаль учун 150, кумушга 100, бронзага 75 очко берилади).
1-босқич 20-26 апрель кунлари Бразилиянинг Фоз-ду-Игуасу шаҳрида бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 4 нафар боксчи билан қатнашиб, 2 та олтин (-48 кг Фарзона Фозилова, -65 кг Навбаҳор Ҳамидова) ва 1 та бронза медалини (+90 кг Жаҳонгир Зокиров) қўлга киритганди.
Учинчи, финал босқич – 25 ноябрдан 2 декабргача Тошкент шаҳрида ўтказилади. Йил давомида энг кўп рейтинг очкоси тўплаган дунёнинг кучли боксчилари бош соврин учун Ўзбекистон пойтахтида куч синашади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78141
Жамият
56918
Жамият
56170
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ