Жаҳон
Қозоғистон пойтахти Остонада Турк академияси ва Турк тили жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган Умумтурк алифбоси бўйича комиссиянинг 4-йиғилиши муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда ТРТ-Аваз.
Қайд этилишича, йиғилишда иштирок этувчи давлатлар жорий йилнинг сентябрида Бокуда қабул қилинган 34 ҳарфли Умумийтурк алифбосининг амалий қўлланилиши тартибини белгиловчи “Амалга ошириш бўйича кўрсатмалар” ва алифбо вариантлари тасдиқланган.
.jpg)
Тадбир очилишида Туркий академия президенти профессор Шаҳин Мустафаев лойиҳага қизиқиш доимий равишда ортиб бораётганини таъкидлади. Учрашувда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркиядан комиссия аъзолари, шунингдек, Туркий академиянинг кузатувчи мамлакатлари тил сиёсати бўйича мутахассислари иштирок этди.
“Умумтурк алифбосига қизиқиш академик доираларда, таълим муассасаларида ва кенг жамоатчиликда сезиларли даражада юқорилади. Уни тўғри, изчил ва амалий қўллаш учун ягона ёндашувга асосланган кенг қамровли қўлланма ишлаб чиқиш жуда муҳимдир” – дейди профессор Шаҳин Мустафоев.
Учрашувнинг энг муҳим натижаларидан бири – алифбони амалий қўлланилишининг асосий тамойиллари ва механизмларини ўз ичига олган “Умумтурк алифбосидан фойдаланиш бўйича тавсия этилган кўрсатмалар” ҳужжатининг қабул қилиниши бўлган.
Комиссия шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, Умумтурк алифбоси асосида тайёрланган қозоқ ва қирғиз алифболарининг тавсия этилган версияларини расман тасдиқлади. Ушбу ҳужжат туркий давлатларда алифбодан амалий фойдаланишга ўтишда изчил ва мувофиқлаштирилган ёндашувни таъминлаш учун асосий маълумотнома манбаига айланади.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56167
Жамият
51218
Жамият
//
Изоҳ йўқ