Иқтисод
Очилиш маросимида ЕИБ вице-президенти Марек Мора иштирок этди. У банкнинг Марказий Осиёдаги иштироки ва минтақадаги инвестиция лойиҳалари портфели кенгайиб бораётгани, транспорт ва энергетикадан тортиб сув ва рақамли инфратузилмагача бўлган соҳаларда катта имкониятларни кўраётганини таъкидлади.
Айтиш жоиз, 2025 йил апрель ойида Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен Самарқандга ташрифида ЕИБнинг Тошкентда ваколатхонаси очилиши маълум бўлган эди. ЕИБ Марказий Осиёда 2009 йилдан буён фаолият юритиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистонда операцияларни амалга ошириб келмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг таъкидлашича, Тошкентда Европа инвестиция банки ваколатхонаси очилиши янги тажриба, янги молиялаштириш имкониятлари ва иқтисодиёт ҳамда фуқаролар учун муҳим бўлган мураккаб лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашадиган узоқ муддатли ҳамкорликни тақдим этади.
ЕИБ транспорт алоқалари, энергетика, сув таъминоти, рақамли инфратузилма ва иқлимга чидамлилик соҳаларидаги инвестицияларни қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Транскаспий транспорт йўлаги, Роғун ва Қамбарота-1 каби йирик гидроэнергетика лойиҳалари шулар сирасига киради. Аллақачон имзоланган лойиҳалар ва амалдаги Англашув меморандумларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда кўриб чиқилаётган операцияларнинг умумий ҳажми 1 миллиард еврони ташкил этади.
Таъкидланишича, ЕИБнинг минтақадаги фаолияти Европа Иттифоқининг Global Gateway стратегиясини аниқ лойиҳалар орқали татбиқ этишга хизмат қилади. Бу лойиҳалар бутун Марказий Осиёда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, ўзаро алоқани кучайтириш, аҳоли ва бизнес учун янги имкониятлар яратишга қаратилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
78282
Жамият
56986
Жамият
56248
Жамият
51294
Жамият
//
Изоҳ йўқ