Илмий кашфиёт: Бухородаги Нодир Девонбеги мадрасаси пештоқидаги тасвир ифодаси аниқланди

Сақлаш
15:18 / 18.06.2026 68 0

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази олимлари томонидан Бухородаги Нодир Девонбеги мадрасаси пештоқидаги тасвирлар бўйича илмий кашфиёт қилинди. Яъни пештоқдаги қуёш, ҳумо, тўнғиз тасвирлари билан ёзув акс этгани аниқланди.

Марказ олимлари таъкидлашича, безак шу пайтгача илмий асосда кашф қилинмаган. Бунда тасвир билан матн ёзилган. Ҳумо инсон образида, тўнғиз – ҳаром луқма, қуёш – илоҳий муҳаббат рамзи. “Кимки бу ўткинчи дунёда ўз нафсини ҳаром луқмадан тиёлса, у илоҳий муҳаббатга эришади” деган шиор ёзилган. Бу 10 та кашфиётнинг бири бўлиб, яна 9 та кашфиёт эълон қилиб борилади.

 

Мадраса Бухоро хони Имомқулихоннинг вазири Нодир Девонбеги томонидан 1622–1623 йиллар оралиғида бунёд этилган. 1997 йилда UNESCOнинг Бутун Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//