Сиёсат
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмаер рафиқаси ҳамроҳлигида Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Президент Франк-Валтер Штайнмаерга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва бошқа расмийлар ҳамроҳлик қилди.
Олий мартабали меҳмонга халқимиз тарихий тараққиётининг муҳим босқичларини ёритувчи “Исломдан аввалги цивилизациялар”, “Биринчи Ренессанс даври”, “Иккинчи Ренессанс даври”, “Ўзбекистон ХХ асрда” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Янги Ренессанс” бўлимлари батафсил таништирилди. Ушбу экспозицияларда мазкур даврлар тарихи ноёб ашёлар, қўлёзма манбалар, фотоматериаллар ва замонавий мультимедиа воситалари орқали ёритилган.
.jpg)
Делегация вакиллари Қуръони карим залида бўлиб, ислом оламининг энг нодир ёдгорликларидан бўлган қадимий Усмон Мусҳафи билан танишди. Ушбу ноёб манба ўзининг улкан тарихий ва маданий аҳамияти билан ташриф буюрувчиларда катта таассурот қолдиради.
Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмаер давлатлараро маданий мулоқот ва маънавий яқинликни мустаҳкамлаб, глобал шароитда халқаро ҳамкорликни кучайтиришда Ислом цивилизацияси марказининг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ