Жамият
Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Германия Биринчи хоними Элке Бюденбендернинг учрашуви бўлиб ўтди.
Самимий суҳбатдан сўнг давлат раҳбарларининг рафиқалари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Халқаро инклюзив хабга ташриф буюрдилар.
.jpg)
Олий мартабали меҳмонга хабнинг инклюзив касбий таълимни ривожлантириш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш, шунингдек, ёшларни, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни талаб юқори бўлган кўникма ва касбларни эгаллашда қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолияти тақдим этилди.
Ташриф давомида Биринчи хонимлар хабнинг ўқув устахоналари ва лойиҳалари билан танишиб, таҳсил олаётган ўқувчилар билан мулоқот қилдилар.
.jpg)
Элке Бюденбендер Ўзбекистонда инклюзив жамиятни шакллантириш, касбий таълимни ривожлантириш ва ёшлар учун имкониятларни кенгайтириш борасида олиб борилаётган амалий ишларни юқори баҳолади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ