Нуфузли хорижий ОТМни битиргач, маҳаллий ННТларда ишловчиларга қўшимча устама берилади

Сақлаш
17:12 / 17.06.2026 63 0

ТОП-500 таликдаги олийгоҳлар битирувчилари бакалавр даражаси учун 5 БҲМ, магистратура учун 7 БҲМ ва PhD даражаси учун 10 БҲМ миқдорида қўшимча тўлов олади.

 

Нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаб, Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) фаолият юритаётган ёш мутахассисларга лавозим маошига қўшимча устама тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ўртасида қўшма қарор имзоланган.

 

Мазкур қарорга мувофиқ, халқаро рейтингларнинг энг юқори 500 талигидан ўрин олган хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ва ННТларда ишлаётган ёш мутахассисларга қўшимча устама тўлаш механизми жорий этилди.

 

Унга кўра, дунёнинг ТОП-200 таликдаги олийгоҳлари битирувчиларига бакалавр даражаси учун 7 БҲМ, магистратура учун 10 БҲМ, PhD даражаси учун эса 15 БҲМ миқдорида устама белгиланади.

 

Ассоциация маълумотига кўра, янги тизим фуқаролик жамияти институтларига юқори малакали кадрларни жалб этиш, ёш мутахассисларнинг ушбу соҳага қизиқишини ошириш ҳамда ННТларнинг интеллектуал салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Устама олиш учун номзодлар белгиланган тартибда онлайн мурожаат юборишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//