Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо ҳажми 2025 йилга нисбатан 20,2 миллион долларга ошган.

Сақлаш
15:49 / 17.06.2026 45 0

2026 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 411,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 20,2 миллион долларга кўпайган.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасининг 52,4 миллион доллари экспорт, 359,2 миллион доллари эса импорт ҳиссасига тўғри келган.

 

Икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ҳам фаол давом этмоқда. 2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Германия капитали иштирокидаги 240 та корхона фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг январь–март ойларида Германиядан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ва кредитлар ҳажми 205,3 миллион долларни ташкил этган.

 

Туризм соҳасида Германиядан Ўзбекистонга 10 989 нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлса, Ўзбекистондан Германияга 2 981 нафар фуқаро сафар қилган.

 

Таълим йўналишидаги алмашинувлар ҳам давом этмоқда. Ҳисобот даврида Германиядан Ўзбекистонга ўқиш мақсадида 42 нафар келган бўлса, Ўзбекистондан Германияга таълим олиш учун 190 нафар ёш йўл олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//