Жамият
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисининг кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш учун бир қатор устувор йўналишларидан бешинчиси – минтақавий транспорт-логистика боғлиқлигини ривожлантириш.
Маълумки, инвесторлар учун халқаро савдо бозорларига чиқиш катта аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда Марказий Осиё ўзаро боғлиқ ва бутун жаҳонга очиқ бўлган катта имкониятлар майдонига айланмоқда.
Жумладан, Хитой ва Қирғизистон билан ҳамкорликда стратегик темир йўл қурилиши жадал давом эттирилмоқда. Шу билан бирга, жанубий денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имконини берадиган Трансафғон коридори лойиҳаси устида фаол иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Каспий денгизи орқали ўтадиган «Ўрта коридор» транспорт йўналиши ҳам ривожлантирилмоқда.
Ушбу лойиҳаларни тўлиқ рўёбга чиқариш эвазига Ўзбекистон Осиё ва Европани боғлайдиган транспорт магистраллар тармоғига қўшилади.
Ўзбекистонда транспорт-логистика йўналишида қатор мегалойиҳалар ҳам бошланган. Масалан, саудиялик ҳамкорлар билан йилига 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатадиган янги Тошкент халқаро аэропорти қурилмоқда.
Инвесторлар форум доирасида тақдим этилаётган тезюрар автомобиль йўлларини барпо этиш, кўп функцияли логистика марказлари ва «қуруқ портлар»ни қуриш каби лойиҳаларда фаол иштирок этишга таклиф қилинди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ