Жамият
Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус тартиб-тамойил жорий этилади, мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади. Унда нуфузли хорижий судьялар ва халқаро экспертлар фаолият юритади. Бу ҳақда Президент Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисидаги нутқида қайд этди.
Шу билан бирга, инвестицион медиация тизими ҳам ривожлантирилади.
Бу борада Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиш ниятида экани қайд этилди. Ушбу чоралар натижасида инвесторлар Ўзбекистоннинг ўзида кафолатланган халқаро ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади.
Президент барчани бундай шарт-шароитлардан, шаклланаётган янги экотизим имкониятларидан унумли фойдаланишга чақирди.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ