Президент: 2026 йилда Ўзбекистон илк бор «иқтисодиёти мўътадил эркин» давлатлар қаторидан жой олди

Сақлаш
10:29 / 17.06.2026 45 0

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

 

Дунёнинг 100 та давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашаётган бу йилги форумда хорижий инвесторлар билан биргаликдаги ҳаракатларимиз катта марраларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлаётгани, хусусан, сўнгги йилларда юртимизга 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йилга тўғри келгани қайд этилди.

 

Янги Ўзбекистонда инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш йўлида тизимли чора-тадбирлар олиб борилаётгани таъкидланди. Унга кўра, ўтган йили ялпи ички маҳсулотимиз 7,7 фоизга ўсди, иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Миллий валютамизнинг барқарорлиги таъминланиб, халқаро захираларимиз ҳажми 70 миллиард доллардан ортди.

 

«Кўпчиликнинг ёдида, биз тўрт йил аввал бўлиб ўтган илк форумда 2026 йил якунига келиб, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотини 100 миллиард долларга етказишни мақсад қилган эдик. Жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда!», – деди Президент.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон халқаро кредит рейтинги йил сайин яхшиланиб бормоқда. Жорий йилда мамлакатимиз нуфузли «Иқтисодий эркинлик индекси»да 14 поғона юқорилаб, илк бор «иқтисодиёти мўътадил эркин» давлатлар қаторидан жой олди.

 

Буларнинг барчаси Ўзбекистон иқтисодиёти янги суръат ва янги имкониятлар босқичига чиқаётганига ёрқин мисолдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//