Спорт
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказади. Тарихий баҳс олдидан ФИФА вакиллари ва жамоалар расмийлари иштирокида техник йиғилиш бўлиб ўтди.Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Унда учрашувни ташкил этиш, регламент талаблари ҳамда ўйинга оид бошқа масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Йиғилиш давомида жамоаларнинг ўйин либослари ҳам тасдиқланди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Колумбияга қарши баҳсда тўлиқ оқ рангли либосда майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса тўқ сариқ рангдаги спорт формасида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 07:00 да Мехико шаҳридаги «Mexico City» стадионида бошланади. Мазкур баҳс миллий терма жамоа учун Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк ўйин сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Маданият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
78186
Жамият
56938
Жамият
56193
Жамият
51237
Жамият
//
Изоҳ йўқ