Жаҳон
15 июнь куни Туркиянинг Ҳатай вилояти, Арсуз туманида Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирокида Ўзбекистон маҳалласининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу ҳудудда 2023 йил февраль ойида вайронкор зилзила содир бўлган, кўплаб талафотлар юзага келган эди.
.jpg)
Ўзбекистон ушбу фожиали даврнинг дастлабки кунлариданоқ Туркияга ҳар томонлама ёрдам кўрсата бошлаган. Қисқа фурсатда 100 нафар ўзбекистонлик қутқарувчи ва 70 нафар тиббиёт ходими фалокат содир бўлган ҳудудга етиб борди. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 18 киши қутқарилди, 200 нафарга яқин жабрланганлар вайроналар остидан чиқарилди. Дала шифохонаси 4 минг нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатди.
Янди маҳалланинг очилиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов, Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Қуртулмуш, Ҳатай вилояти ҳокими Мустафо Масатли, Туркия парламенти вакиллари, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида, Ўртаер денгизи соҳилида 300 дан зиёд хонадон, жами 24 та кўп қаватли уйдан иборат турар жой мажмуасини барпо этилгани қайд этилиб, бу жойда Самарқанд, Тошкент номи билан аталувчи кўчалар, Бухоро жоме масжиди, Шавкат Мирзиёев номи билан аталувчи хиёбон, Ўзбекистон дўстлик боғи, маҳалла ошхонаси, болалар учун ўйингоҳ ва майдончалар бор.
Тадбирда вайронкор зилзила қардош турк халқи учун оғир синов бўлгани, ана шундай оғир кунларда Ўзбекистон энг биринчилардан бўлиб ёрдамга келгани, қўллаб-қувватлагани алоҳида таъкидланди. Икки қардош халқ ўртасидаги ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик бардавом бўлиши, келажак авлодларимиз мисолида давом этиши қайд этилди.
Маҳаллий аҳолига кўтаринки кайфият бағишлаш ҳамда мазкур ташаббусни тантанавор нишонлаш мақсадида Ўзбекистон санъат усталари томонидан байрамона концерт дастури тақдим этилди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
Сиёсат
78140
Жамият
56918
Жамият
56170
Жамият
51222
Жамият
//
Изоҳ йўқ