Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания Республикаси Президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16-17 июнь кунлари расмий ташриф билан Тошкентда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, «яшил» энергетика ва туризм каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳам кўриб чиқилади.
Халқаро кун тартибидаги масалалар, жумладан, кўп томонлама платформалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Ташриф дастури доирасида Албания Президенти В Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ