Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Доналд Трампга туғилган куни муносабати билан табрик йўллади. 14 июнь куни АҚШ раҳбари 80 ёшини нишонлади.
«Сизни бой тажрибага эга, ўз халқининг ҳурмат ва эҳтиромига сазовор бўлган атоқли давлат арбоби сифатида яхши биламиз. Сизнинг қатъий сиёсий етакчилигингиз ва мустаҳкам иродангиз туфайли Америка Қўшма Штатларининг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва қудрати тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим», дейилади табрик матнида.
Очиқ ва конструктив ҳамкорликка интилаётган мамлакат сифатида Ўзбекистон АҚШ билан кўп қиррали ва стратегик шерикликка асосланган алоқаларни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор. Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда, дея давом этади Президент.
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг дунёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини таъкидлади.
У халқаро ва минтақавий платформалар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб, янги амалий натижалар билан бойиб боришига ишонч билдирди.
Стратегик шерикликнинг истиқболли йўналишларини атрофлича муҳокама қилиш учун Шавкат Мирзиёев америкалик ҳамкасбини Ўзбекистонга биринчи тарихий ташрифни амалга оширишга таклиф этди.
У Доналд Трампга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, давлатчилик фаолиятида улкан зафарлар, дўст Америка халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.
Илм-фан
Илм-фан
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
78135
Жамият
56917
Жамият
56168
Жамият
51221
Жамият
//
Изоҳ йўқ