Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Oyina.uz сайти томонидан ўтказилаётган “O‘zlik” лойиҳасининг илк дарси бўлиб ўтди.
.jpg)
Ҳар бир халқнинг кучи, аввало, унинг ўз тарихини, маданияти, санъати, қисқа қилиб айтганда, ўзи кимлигини билиши билан белгиланади. “O‘zlik” курсларидан бугунги аудиториянинг ўзбек халқининг маънавий мероси, тарихи, тили ва маданияти ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаш кўзланган. Лойиҳа давомида режаланган дарслар нафақат шахсий ривожланишга, жамиятнинг маънавий тараққиётига ҳам хизмат қилади.
.jpg)
“Ўтмиш ва бугунни англаш – Тарих нега керак?” мавзусида ташкил этиган биринчи дарсни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов очиб берди. У ушбу лойиҳа зиёлилар учун яна бир минбарлигини таъкидлади. Шунингдек, лойиҳа доирасида беш ой давомида тарих, фолклор, адабиёт, тил, драматургия ва фалсафа йўналишларида семинарлар ташкил этилишини, дарсларни ўз соҳасининг етук мутахассислари ва таниқли олимлари – Ғайбулла Бобоёр, Феруза Жуманиёзова, Баҳром Ирзаев, Шомирза Турдимов, Анвар Бўронов, Жўра Худойберди, Санобар Тўлаганова ва бошқалар олиб боришини билдирди.
.jpg)
Шундан сўнг асосий қисмга ўтилди. Биринчи дарсни таниқли этнограф, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Элдор Асанов олиб борди.
.jpg)
Ватан, миллат, тарих, инсоният босиб ўтган ривожланиш босқичлари, Ўзликни ташкил қилувчи “элементлар” ҳақида сўз борган семинар қизғин савол-жавобларга, баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
.jpg)
Эслатма: имкон қадар кенг аудиторияни қамраб олиши учун барча дарслар “Oyina uz” YouTube канали саҳифасига жойлаштириб борилади.
.jpg)
Яқин кунларда “Ўтмиш ва бугунни англаш – Тарих нега керак?” мавзусидаги дарснинг видеоёзувини “Oyina uz” YouTube каналида кўришингиз мумкин.
.jpg)
Шунингдек, жойлаштирилган видеолар асосида ҳар ойда бир маротаба “Oyina uz” платформаси орқали қуиз-тестлар ташкил этилади.
.jpg)
Лойиҳа якунида энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар муносиб рағбатлантирилади. Хусусан, биринчи ўрин соҳиби учун Туркиянинг, иккинчи ўрин эгаси учун Озарбойжоннинг, учинчи ўрин ғолиби учун эса юртимизнинг диққатга сазовор масканлари бўйлаб саёҳат совға қилинади.
.jpg)
Шунингдек, ҳар ой якунида энг фаол ва энг юқори натижа кўрсатган иштирокчилар пул мукофотлари билан тақдирланади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ