Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Сақлаш
12:59 / 12.06.2026 55 0

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Прогнозларга кўра, жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 33-36 даража атрофида бўлади. Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Фақат мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудидан нисбатан нам ҳаво кириб келиши бошланади.

 

13 июнда Қорақалпоғистон Республикасида, 14 июнда кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий, Бухоро вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 36-38 даражагача, чўл ҳудудларда 40 даражагача, энг чекка жанубда 42 даражагача кўтарилади.

 

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, вақти-вақти билан 13-18 метр/секундгача кучаяди, чанг-тўзон билан кузатилади. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20-22 метр/секундгача кучайиши мумкин.

 

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

 

Аввалроқ 13—15 июнь кунлари эҳтимолий сел-сув тошқини эълон қилинган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//