Жамият
Ўзгидромет 13-15 июнь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли борлиги, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Унга кўра, мазкур саналарда кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шу сабабли, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ