Жамият
Ҳукуматнинг “Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–219-сон, 10.06.2026 й.) қабул қилинди.
Унга кўра, 2026 йил 1 августгача Оқдарё туманида 100 гектар ер майдонида мини-туганак экилиб, олинган 4 минг тонна супер-супер элита картошка уруғи белгиланган тартибда деҳқонларга бепул тарқатилади.
Булунғур туманида Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 50 млн АҚШ долларига тенг бўлган йилига 100 минг бош ишлаб чиқариш қувватига эга наслчилик корхонаси ишга туширилади.
Оқдарё, Қўшработ ва Самарқанд туманларида нидерландиялик инвесторлар билан ҳамкорликда 20 млн АҚШ доллари қийматидаги йиллик ишлаб чиқариш қуввати 800 минг дона наслли жўжа йўналишидаги корхона фаолияти йўлга қўйилади.
Пахтачи туманининг сув таъминоти оғир бўлган “Қиргули” МФЙ ҳудудидаги 28,6 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш тизими асосида писта ва бодомзор плантацияси ташкил этилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ