Жамият
Мамлакатнинг диққатга сазовор нуқталарини дунёга танитиш мақсадида ҳукуматнинг Тегишли Қарорига биноан, 2026 йил 1 июндан ҳар йилнинг июнь–август ойларида “Очиқ туризм мавсуми” дастури эълон қилинади.
Дастур доирасида доирасида:
- хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга янги рейсларни ташкил этган хорижий ва маҳаллий авиаташувчиларга харажатларнинг бир қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади ва ҳар бир жалб қилинган хорижий турист учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия тўланади;
- Ўзбекистон резиденти бўлган туроператорлар томонидан салоҳиятли хорижий давлатлардан жалб қилинган ҳар 1 000 нафар хорижий турист учун уларга 5 минг АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;
- туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари бўйича ҚҚСнинг 50 фоизи кешбек тарзида қайтарилади.
Шунингдек, ҳар бири ижтимоий тармоқларда 5 млн нафардан ортиқ кузатувчига эга 50 нафар хорижий блогерга Ўзбекистонга келиши учун 7 кунлик бепул туристик дастурлар тақдим этилади.
Дунёдаги йирик онлайн сайёҳлик платформаларида Ўзбекистонга саёҳат тарғиботи билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ