Жамият
Корея Республикасида Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ масъуллари ҳамда Hyundai Rotem компанияси президенти Lee Yong Bae ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболли йўналишларини муҳокама этишди.
.jpg)
Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ учун ишлаб чиқарилаётган “Жалолиддин Мангуберди” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездни етказиб бериш лойиҳасининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан маълумот алмашилди.
Шунингдек, “Тошкент – Андижон” ва “Тошкент – Термиз” йўналишларида юқори тезликдаги поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида 8 та замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни етказиб бериш лойиҳаси юзасидан техник шартларни якуний келишиш билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама этилди.
Учрашув сўнгида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ