Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида “Музейлараро 90 кун” маънавий-маърифий экскурсиялар лойиҳасига старт берилди.
Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад – мамлакатимиз аҳолиси, маҳалла фаоллари, ёшлар, ўқувчилар, талабалар ҳамда педагогларнинг миллий тарих, аждодлар мероси, Ватан ҳимоячилари хотираси ва мустақиллик даври ютуқлари ҳақидаги билимларини ошириш, уларнинг маънавий дунёқараши ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.
Экскурсия манзиллари:
– Темурийлар тарихи давлат музейи;
– Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси;
– Ғалаба боғи;
– Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
.jpg)
“Музейлараро 90 кун” маънавий-маърифий экскурсиялар лойиҳасида 90 кун давомида қарийб 150 минг нафар фуқаро қамраб олиниши режалаштирилган.
Лойиҳа 10 июндан 31 августга қадар давом этиб, унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 868 та маҳалладан 72 450 нафар маҳалла аҳолиси, 61 400 нафар мактаб ўқувчилари, 1 250 нафар олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, тюторлари ва талабалари ҳамда 6 000 нафар касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари қамраб олинади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ