Жамият
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази Тошкент шаҳрида жамоат транспорти бекатларини модернизация қилиш ва уларнинг қиймати юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, янги бекатлар оддий металл конструкциядан иборат эмас. Лойиҳа доирасида ҳудудни тайёрлаш, кутиш майдонларини кенгайтириш, янги перронлар қуриш, пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, муҳандислик ва монтаж ишларини бажариш ҳамда замонавий рақамли тизимларни жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Янги бекатлар 24 соат ишловчи видеокузатув камералари, СОС тугмалари, автобуслар ҳаракати акс этадиган ЛEД экранлар, мобил қурилмаларни қувватлаш станциялари, вендинг аппаратлари ва бошқа қулайликлар билан жиҳозланади.
Шунингдек, видеокузатув тизимлари марказлаштирилган мониторинг тармоғига уланади, фавқулодда алоқа тугмалари эса диспетчерлик хизматлари билан интеграция қилинади. Бу йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
ЙҲТEМга кўра, замонавий бекатлар қийматини оддий павильон нархи билан таққослаш тўғри эмас. Чунки лойиҳа инфратузилмавий, муҳандислик, технологик ва сервис ечимларининг тўлиқ мажмуасини қамраб олади.
Қайд этилишича, бекатларни модернизация қилиш ишлари давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда ва бунинг учун бюджет маблағлари сарфланмайди. Хусусий инвесторлар киритилган маблағларни реклама экранлари, вендинг аппаратлари ва бошқа сервис хизматлари орқали қоплайди.
ЙҲТEМ бундай ёндашув шаҳар бюджетига қўшимча юк туширмасдан замонавий ва хавфсиз бекат инфратузилмасини яратиш имконини беришини маълум қилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77960
Жамият
56852
Жамият
56084
Жамият
51131
Жамият
//
Изоҳ йўқ