Жамият
Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув тизимини рақамлаштириш ва соддалаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади.
Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедовнинг маълум қилишича, 16 ёшга тўлган ва ИД-карта олган ўғил болалар тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимидан олиниб, улар автоматик равишда ҳарбий ҳисобга қўйилади.
Шунингдек, мудофаа ишлари бўлимларида тиббий комиссиядан ўтиш тартибини бекор қилиш ҳам режалаштирилган. Унга кўра, чақирув ёшидаги фуқароларнинг тиббий кўриклари туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказилади.
Қайд этилишича, мазкур ўзгаришлар ҳарбий ҳисоб ва чақирув жараёнларини янада қулайлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш ҳамда тизимни тўлиқ рақамлаштиришга хизмат қилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ