Германия архивларидан ўзбек талабалари тарихига оид янги ҳужжатлар топилди

Сақлаш
15:30 / 09.06.2026 14 0

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, академик Азамат Зиё Германиядаги илмий сафари давомида Берлин шаҳридаги Германия Ташқи ишлар вазирлиги архивида Ўзбекистон тарихига оид қатор муҳим ҳужжатларни аниқлади. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

 

 

Маълум қилинишича, топилган материаллар орасида ўтган асрнинг 20 йилларида юртимиздан Германия олий таълим муассасаларига юборилган талаба ёшлар, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган маданий комиссия фаолияти ҳамда Бухоро Халқ Шўролар Жумҳурияти тарихига оид ҳужжатлар мавжуд.

Шунингдек, архив фондларидан ўз даврининг фаол зиёлиларидан бири Хайринисо Мажидхоновага тегишли манбалар ҳам ўрин олган.

 

 

Мутахассислар ушбу ҳужжатлар Туркистон тарихининг кам ўрганилган саҳифаларини тадқиқ этиш ва Германияда таҳсил олган ўзбек ёшларининг фаолиятини чуқурроқ ёритишда муҳим манба бўлиб хизмат қилишини таъкидламоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//