Жамият
Ўзбекистонда умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан старт олади. Жорий йилда мамлакат бўйлаб 795 мингдан ортиқ болани 1-синфга қабул қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб та»лими вазирги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилишича, қабул жараёнлари бу йил ҳам икки босқичда ташкил этилади.
Биринчи босқич 20 июндан 31 июлгача давом этади. Ушбу даврда аризалар болаларнинг яшаш манзили бириктирилган микроҳудуд доирасидаги мактабларга қабул қилинади.
Шундан сўнг микроҳудуддан ташқари қабул жараёнлари бошланади. Иккинчи босқичда ўқувчиларни мактабларга жойлаштириш мавжуд бўш ўринлар ҳамда таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Вазирлик эслатишича, амалдаги қонунчиликка мувофиқ болалар 7 ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади. Шу сабабли 2026/2027-ўқув йили учун 1-синфга қабул қилинадиган болалар 2019 йил 31 декабрга қадар туғилган бўлиши керак.
6 ёшли болалар учун эса мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари фаолият юритади.
Қайд этилишича, мактабларга онлайн қабул жараёнлари 2022 йил 1 июндаги 295-сон ҳукумат қарори билан тасдиқланган маъмурий регламент асосида амалга оширилади.
Масъуллар ота-оналарга қабул кампанияси бошланишидан олдин зарур ҳужжатларни тайёрлаб қўйиш ҳамда расмий ахборот манбаларини мунтазам кузатиб боришни тавсия қилмоқда.
Жамият
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Маданият
77956
Жамият
56852
Жамият
56084
Жамият
51131
Жамият
//
Изоҳ йўқ