Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент метро бекатларининг кириш ва чиқиш қисмларига ўрнатилган электрон кўтаргич қурилмалари (пандуслар) ишламаётгани ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзасидан турли хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан метрополитен маъмурияти расмий муносабат билдирди.
«Тошкент метрополитени» ДУКнинг маълум қилишича, электрон пандуслар имконияти чекланган фуқаролар ва кексалар учун қулай ҳамда хавфсиз шароит яратиш мақсадида ўрнатилмоқда.
Қайд этилишича, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда. Электрон пандусларни ўрнатиш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмасига асосан олиб борилаётган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари «Технопарк» МЧЖ томонидан бажарилмоқда.
Ҳозирда қурилмаларни ўрнатиш, созлаш ва синовдан ўтказиш жараёнлари давом этмоқда. Шу сабабли электрон пандуслар бўйича ишлар ҳали тўлиқ якунланмаган ва қурилмалар фойдаланишга топширилмаган.
Метрополитен маъмуриятининг билдиришича, электрон пандусларни имкон қадар тезроқ ишга тушириш мақсадида масъул ташкилотларга бир неча бор расмий мурожаатлар юборилган. Шунингдек, яқинда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ҳам қурилиш-монтаж ҳамда созлаш ишларини жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилган.
Таъкидланишича, электрон пандуслар ҳозирча «Тошкент метрополитени» ДУК балансига қабул қилинмаган. Улар барча қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, белгиланган техник талаблар ҳамда қабул қилиш тартиб-таомиллари тўлиқ бажарилгандан кейингина метрополитен тасарруфига ўтказилади.
Шунингдек, ҳар бир ўрнатилган электрон пандус ёнида ундан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш тартиби бўйича йўриқномалар ҳамда тушунтириш материаллари жойлаштирилаётгани маълум қилинди.
Жамият
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Маданият
77956
Жамият
56852
Жамият
56084
Жамият
51131
Жамият
//
Изоҳ йўқ