Маданият
Австриядаги машҳур Шёнбрунн саройида ўзбек тарихи ва бобурийлар меросига оид ноёб топилма аниқланди. Бу ҳақда УзА ахборот агентлиги хабар берди.
.jpg)
UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ушбу тарихий мажмуанинг «Миллионлар ўртоғи» деб номланувчи қисмида ХВИ–ХВИИ асрлардаги Буюк Бобурийлар салтанати ҳаётини акс эттирувчи ўнлаб тасвирлар мавжудлиги маълум бўлди.
.jpg)
Мазкур топилма Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, академик Азамат Зиё томонидан аниқланган. Деворлардаги суратларда сарой ҳаёти, ҳукмдорлар, маликалар ҳамда жанговар саҳналар тасвирланган.
.jpg)
Мутахассислар қайд этишича, Европанинг энг қудратли сулолаларидан бири саналган Ҳабсбурглар ёзги қароргоҳи деворларида бобурийлар даврига оид тасвирларнинг мавжудлиги тарихий ва маданий алоқаларнинг муҳим далили ҳисобланади.
Шунингдек, ушбу топилма бобурийлар меросининг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўзбек давлатчилиги тарихининг жаҳон маданий меросидаги ўрнини яна бир бор намоён этади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
78065
Жамият
56888
Жамият
56134
Жамият
51180
Жамият
//
Изоҳ йўқ