Бугундан ОТМ ва техникумларга қабул бошланди

Сақлаш
10:40 / 05.06.2026 116 0

Бугун, 5 июндан олий ва касбий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун қабул бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.


Олийгоҳлар бакалавриатига қабул жараёни Президентнинг ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ, икки босқичда — «аввал тест, сўнг танлов» тамойилига мувофиқ амалга оширилади.

1-босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) тест синови топшириш учун мй.узбмб.уз сайтида онлайн рўйхатдан ўтиб, фақат тест синовида иштирок этса:

 

— фанлар мажмуаси;
— таълим тили;
— тест топшириш ҳудуди.

 

Агар алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий/ижодий имтиҳонларда иштирок этмоқчи бўлса:

 

— таълим тили;
— тест топшириш ҳудуди;
— алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналиши;
— касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган олийгоҳ.

 

Олийгоҳларга кириш имтиҳонлари июль август ойларида ўтказилади.

 

2-босқичда абитуриентлар кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида мй.узбмб.уз сайти орқали қуйидагиларни танлайди:

 

— олий таълим муассасаси;
— бакалавриат таълим йўналиши;
— таълим шакли;
— танлов устуворлиги.

 

Абитуриент тест синовида тўплаган балларини имтиҳон ўтказилган куннинг эртасига билиши мумкин. Унинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани қабул жараёнининг 2-босқичи тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Техникумларда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар олийгоҳларга қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда қуйидагиларни танлайди:

 

— техникум;
— касб ва мутахассислик;
— таълим шакли.

 

Натижа бир ҳафта муддатда Билимни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайликлар яратиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда барча олий таълим ташкилотларида «Қабул-2026» штаби фаолияти йўлга қўйилди.

 

Бундан ташқари, фуқароларимиз вазирликнинг 1006, Агентликнинг 1195 ишонч телефони ёки @ЭдуузУниверсалБотъга мурожаат қилган ҳолда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//