Сурхондарёда бронза даврига оид жарроҳлик амалиёти излари топилди

Сақлаш
11:22 / 04.06.2026 106 0

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Сурхондарё вилоятидаги Жарқўтон археологик ёдгорлигида бронза даврига мансуб, тахминан тўрт минг йиллик тарихга эга ва трепанация излари сақланган боланинг бош суягини аниқлади.

 

Мазкур топилма Марказий Осиёда қадим замонларда жарроҳлик амалиёти амалга оширилганининг далили бўлиб, Осиё ҳудудида аниқланган энг қадимги шундай намуналардан бири ҳисобланади.

 

Ушбу ноёб кашфиёт ўзбек ва италиялик олимлардан иборат халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятида, Афғонистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган Жарқўтон археологик ёдгорлигида олиб борилган қазишмалар давомида аниқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//