Тошкентда болалар орасида пневмония ва аллергия авж олгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Сақлаш
10:00 / 04.06.2026 68 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ёш болалар орасида пневмония ва аллергия касалликлари авж олгани ҳақида хабар тарқалган.

Бу юзасидан Тошкент шаҳар
Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси муносабат билдирди:

 

Бугунги кунда пойтахтимизда пневмония ва аллергия билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор. Пойтахтимизда 5 та болалар касалликлари ҳамда 5 та юқумли касалликларни даволашга ихтисослашган шифохоналар фаолият кўрсатяпти. Ушбу тиббиёт муассасаларида ҳам ҳеч қандай навбатлар кузатилмаётгани буни кўрсатиб турибди.

 

Фуқароларнинг бундай асоссиз ва ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз” – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//