Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 94-иштирокчиси кинорежиссёр ва сценарийнавис Юсуф Розиқов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Шекспир трагедиялари ва драмалари;
2. Василий Аксёнов ва Хулио Кортасарнинг барча романлари;
3. Уилям Фолmкнер, “Снопс” – “Қишлоқ”, “Шаҳар”, “Қўрғон” (“Трилогия о Сноупсах” – “Деревушка”, “Город”, “Особняк”) трилогияси;
4. Дени Дидро, “Фаталист Жак ва унинг хўжайини” (“Жак-фаталист и его хозяин”) асари;
5. Торнтон Уайлдер, “Авлиё қирол Людовик кўприги” романи;
6. Юрий Олеша романлари ва Ференс Шанта ҳикоялари;
7. Влентин Катаев, “Менинг олмос тожим” (“Алмазный мой венец”) асари;
8. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар” романи;
9. Эркин Аъзам асарлари;
10. Усмон Азим шеърлари.
Юсуф Розиқов 1957 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида ҳарбий хизматчи оиласида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг филология, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг сценарийчилик факультетларида ўқиган.
У биринчи ўзбек сериаллари – “Домла” (1994) ва “Бурч” (1997) режиссёри ҳамда сценарий муаллифи саналади. Шунингдек, “Олов ичидаги фаришта”, “Қилич ўйини”, “Соҳилдаги тушлик”, “Она ва ўгай она”, “Қайғу исканжаси”, “Қора мушук ниқоби остида”, “Сўнгги дақиқа”, “Қочоқлар”, “Генералим” номли юзга яқин филmм ва сериалларнинг режиссёри ҳамда сценарий муаллифидир.
Режиссёрнинг “Воиз”, “Ўртоқ Бойкенжаев”, “Гастарбайтер”, “Дард”, “Иснод”, “Керосин”, “Турк эгари”, “Москвабоддан қочиш” каби қатор картиналари нуфузли ва халқаро мукофотларга лойиқ топилган.
Кинорежиссёр 1999–2004-йиллар “Ўзбекфильм” киностудияси директори, бадиий раҳбари сифатида фаолият олиб борган. У 2001 йилда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони билан тақдирланган.
Тарих
Тарих
Жараён
Санъат
Жараён
Адабиёт
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ