Филолог олим Раҳмон Қўчқор “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
17:43 / 04.09.2026 89 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 93-иштирокчиси, таниқли олим, филология фанлари номзоди Раҳмон Қўчқор “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1.     Алишер Навоийнинг “Хамса” достонлари;

2.     Иоган Волфганг Гётенинг “Фауст” шеърий романи (Эркин Воҳидов таржимасида);

3.     Л.Н.Толстойнинг “Иқрорнома” ва “Менинг эътиқодим нимада?” асарлари;

4.     Ф.М.Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” романи;

5.     Оноре де Балзакнинг “Гобсек” қиссаси;

6.     Эрих Мария Ремаркнинг “Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ” ва “Уч оғайни” романлари;

7.     Антуан де Цент-Экзюперининг “Кичкина шаҳзода” афсонаси;

8.     Габриел Гарсиа Маркеснинг “Ёлғизликнинг юз йили” романи;

9.     Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи;

10.  Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романи.

 

 

Раҳмон Қўчқор 1961 йил 18 июнда Андижон шаҳрида туғилган.

 

1987 йил ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Ўзбек филологияси факультетини имтиёзли диплом билан тугатган.

 

1991 йилда “Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихи” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.

 

Меҳнат фаолияти давомида ТошДУ, Ўзбекистон телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент давлат юридик университетида турли лавозимларда хизмат қилган. 2006 йилда “Шуҳрат” медали, шунингдек, “Халқ таълими аълочиси”, “Йилнинг энг яхши журналисти” фахрий унвонлари билан тақдирланган.

 

“Истеъдод қадри”, “Мен билан мунозара қилсангиз”, “Қарз берилган нур” сингари якка муаллифликдаги, шунингдек, ҳаммуаллифликдаги ўнлаб китоблари босилиб чиққан. Юзлаб мақолалари республика матбуотида, йирик тўпламларда чоп этилган. Қарийб 30 йилдан буён республика телевидениесида “Ҳайрат” номли муаллифлик кўрсатуви эфирга берилади. Дарсликлари, жумладан, умумтаълим мактабларининг 5,6,8-синфлари учун “Адабиёт”, 7,8,9-синфлари учун “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” китоблари йиллар давомида миллионлаб нусхада таълим муассасаларига тарқатилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси

Таълим-тарбия

18:09 / 30.09.2026 0 75
Муаллимга жўнатилмаган мактуб





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 38841
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//