Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 91-иштирокчиси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:
1. Амир Темур, “Темур тузуклари”;
2. Алишер Навоий, “Хамса”;
3. Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Бобурнома”;
4. Эдвин Аббот, “Яссиюрт”;
5. Франс Кафка, “Жараён”;
6. Михаил Булгаков, “Уста ва Маргарита”;
7. Жеймс Жойс, “Улисс”;
8. Абдулла Қодирий, “Ўткан кунлар”;
9. Мурод Муҳаммад Дўст, “Лолазор”;
10. Хайриддин Султон, “Ялдо кечаси”.
Шавкат Абдуллаевич Аюпов 1952 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1969 йили мактабни олтин медал билан битириб, Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети) механика-математика факультетига ўқишга кирди ва 1974 йили “Фунционал анализ” мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатди.
1977 йилда академик Тошмуҳаммад Саримсоқов раҳбарлигида функционал анализ соҳасида физика-математика фанлари номзоди илмий даражасига эришди, 1983 йилда “Математик анализ” ва “Эҳтимоллар назарияси” соҳаларига оид йўналишда докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилди.
1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мухбир аъзоси, 1995 йилда эса академиянинг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
1979–1997 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институтида турли вазифаларда фаолият юритган. 1997–2003 йиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари (2003-2004), 2004 йилдан Фанлар академияси Математика институти директори вазифасида фаолият кўрсатди.
2020 йилда – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
2024 йил 16 декабрь санасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Шавкат Аюпов оператор алгебралари, нокоммутатив интеграллаш ва квант эҳтимоллар назарияси бўйича ўз илмий мактабига эга. 10 дан зиёд дарслик, 6 та монография (улардан 4 таси хорижда инглиз тилида нашр этилган), 8 та ўқув қўлланма муаллифидир. 300 дан ортиқ илмий мақолалари хорижий мамлакатлар нуфузли илмий журналларида чоп этилган.
Олим замонавий математика соҳасига қўшган улкан ҳиссаси учун Бутунжаҳон фанлар академияси (ТWАС) академиги (2003 йил) ҳамда Абдус Салом номидаги Халқаро назарий физика маркази (ІСТР) аъзоси (2008 йил) этиб сайланган.
1996 йилда “Шуҳрат” медали;
2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени;
2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони;
2017 йилда І даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган;
2021 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган.
Тарих
Тарих
Адабиёт
Таълим-тарбия
Санъат
Тарих
Таълим-тарбия
Тарих
Дин
Жараён
Ватандош
Ватандош
Санъат
//
Изоҳ йўқ