Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икромов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
12:11 / 03.07.2026 84 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 90-иштирокчиси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икромов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

 

1. Алекс Каплан, “Хитой ХХ асрда – шоли далаларидан атом бомбасигача”.

 

Ушбу асар ХХ аср давомида Хитойдаги кескин ўзгаришларни қамраб олган.

 

2.     Стивен Фредерик Старр,Йўқотилган маърифат– Марказий Осиёнинг олтин асри – араблар кириб келишидан Амир Темур замонигача.

 

Ушбу асар Марказий Осиё тарихига бағишланган энг машхур илмий-оммабоп китоб ҳисобланади. Асарда муаллиф VIII–XII асрларда Марказий Осиё дунёнинг илм-фан ва маданият марказларидан бири бўлганини асослаб беради.

 

3.     Эшли Венс, “Илон Маск: Tesla, SpaceX ва келажакка йўл”.

 

2015 йилда нашр этилган машхур биографик асарда тадбиркор ва ихтирочи Илон Маскнинг  ҳаёт фаолияти ва дунёни ўзгартиришга қаратилган ғоялари ҳақида ҳикоя қилинади.

 

4.     Уолтер Айзексон, “Илон Маск: биография”.

 

Машхур биографик асар бўлиб, муаллиф икки йил давомида Маскка ҳамроҳ бўлиб, унинг оиласи, яқинлари, ҳамкасблари билан юзлаб суҳбатлар ўтказган. Китобда Маскнинг Жанубий Африкадаги болалиги, оғир оилавий муҳит, унинг илк тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муҳим қарорлари атрофлича ёритилади.

 

5.     Генри Киссенджер, Эрик Шмидт, Дениел Хаттенлокер, “Сунъий интеллект ва инсониятнинг янги даври”.

 

Ушбу китоб сунъий интеллектнинг инсоният келажагига таъсири ҳақида энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Китоб сиёсатшунослик, технология ва илм-фан нуқтаи назарларини бирлаштириб, АИ инсоният ҳаётини қандай ўзгартириши мумкинлигини таҳлил қилади.

 

6.     Ювал Ноаҳ Ҳарари, “Сапиенс: Инсониятнинг қисқача тарихи”.

 

Асарда инсониятнинг илк аждодларидан тортиб бугунги кунгача бўлган эволюцион йўли таҳлил қилинади.

 

7.     Питер Франкопан, “Ипак йўллари: Жаҳон тарихининг янги талқини”.

 

Жаҳон цивилизациясини қайта кўриб чиқувчи фундаментал асар бўлиб, унда Евросиё ва Марказий Осиё минтақасига эътибор қаратилади.

 

8.     Ўткир Ҳошимов,Икки эшик ораси”.

 

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг Икки эшик ораси асари фожиавий-фалсафий роман бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида халқимиз бошига тушган оғир кулфатларни ва инсонлар тақдирини очиб беради. Асар инсон ҳаётининг туғилиш ва ўлим орасидаги қисқа муддат эканини кучли ҳиссиётлар билан тасвирлайди.

 

9.     Шавкат Мирзиёев, “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон”.

 

Ушбу асарда Ўзбекистоннинг умумбашарий муаммоларни бартараф этиш ва барқарор тараққиётни таъминлашга қаратилган глобал ташаббусларига эътибор қаратилган.

 

10.  Шавкат Мирзиёев, “Янги Ўзбекистон стратегияси”.

 

Ушбу асар Ўзбекистонни ривожлантириш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришнинг асосий мақсад ва вазифаларини очиб беради.

 

 

 

Азизбек Исроилович Икромов 1977 йил 6 октябрда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида туғилган. 1994 йил тумандаги 7-сонли ўрта мактабни тамомлаб, Тошкент ирригация ва сув хўжалиги институтида таҳсил олган. Шундан сўнг ИИВ Ёнғиндан сақлаш олий техник мактаб курсанти сифатида таълимини давом эттирган.

 

2000–2004 йиллар давомида ИИВ Ёнғиндан сақлаш бошқармасида фаолият юритган. 2004–2006 йиллар мобайнида Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабида таҳсил олган.

 

2006–2014 йилларда ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. Кейинги уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг сиёсий-ҳуқуқий масалалари хизмати, ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича сектори етакчи инспектори лавозимида ишлаган.

 

Азизбек Икромов 2017 йилнинг апрель ойидан октябрь ойига қадар ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасида хизмат қилган. Шундан сўнг 2017 йилнинг октябрида Мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Президентимизнинг 2019 йил 14 январдаги фармонига кўра “генерал-майор” унвонига эга бўлди.

 

2021–2023 йиллар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, 2020–2023 йиллар Ўзбекистон футбол ассоцияцияси вице-президенти, 2023 йил 27 июлдан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

2026 йил 28 январдан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 37691
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//