Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ҳамкорлигида “Маромийлик” умуммиллий ҳаракати: концепт, амалиёт ва тарғибот технологиялари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда давлат идоралари раҳбарлари, олий таълим муассасалари раҳбарияти, халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар, олимлар, тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон–2030 стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, жамиятда меъёр, масъулият ва мувозанатга асосланган ҳаёт маданиятини қарор топтириш, тежамкорликни оммалаштириш ҳамда исрофгарчилик ва дабдабабозликка қарши замонавий маърифий ёндашувларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Таъкидлаш жоиз, “Маромийлик” – чеклаш эмас, онгли танлов маданияти бўлиб, бу ҳаракатнинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
жамиятда меъёрни қадрият даражасига кўтариш;
ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш;
молиявий масъулиятни кучайтириш;
исрофгарчилик ва дабдабабозликнинг олдини олиш;
ёшларда онгли истеъмол ва масъулиятли турмуш тарзини қарор топтириш.
3
Лойиҳанинг 1-босқичида Республика бўйлаб 14 та ҳудудда семинар-тренинглар ташкил этилиб, унда 204 та олий таълим муассасаси қамраб олинди. Унда қарийб 2 минг нафар профессор-ўқитувчи, мутахассис ва талабалар иштирок этди. Шунингдек, мамлакат олий таълим тизимида сўнгги йиллардаги энг йирик мавзули сосиологик тадқиқотлардан бири амалга оширилди. Тадқиқотда 58 068 нафар талаба, профессор-ўқитувчи ва ходим иштирок этиб, тўй маданияти, иқтисодий омиллар, ижтимоий босим ва маромийлик қадриятлари бўйича фикрлари ўрганилди.