Халқаро молия бошқарувчиси Ашрафбек Олимов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади


Сақлаш
17:12 / 12.06.2026 57 0

Oyina.uz портали ўзбекнинг 100 зиёлисидан “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсиясини беришда давом этади. Лойиҳанинг 89-иштирокчиси, Япониянинг Nissan Motor компанияси бош молия менежери, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ашрафбек Олимов “Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўқиши шарт бўлган 10 китоб” тавсия қилади:

  

Менинг рўйхатимдан жой олган китоблар 5 та асосий йўналишга жамланган:


– Давлат ва сиёсат фалсафаси
– Ислом тарихи ва тафаккури
Инсон психологияси ва хулқ-атвори
Адабий-фалсафий романлар
Лидерлик ва бошқарув

1. Низомулмулк,
Сиёсатнома (давлат бошқаруви, сиёсий фалсафа);
2. Баграт Шинкуба,
Последний из ушедших (тарихий роман, миллий хотира);
3. Stephen Covey, “The 7 Habits of Highly Effective People” (лидерлик, шахсий ривожланиш);
4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,
Қуръон илмлари (ислом илмлари) ва Тафсири Ҳилол (тафсир, ислом тафаккури);
5. Ellen J. Langer, “Mindfulness”  (психология, онгли яшаш);
6. Фёдор Достоевский ,
Жиноят ва жазо (психологик-фалсафий роман);
7. Kahlil Gibran,
Авлиё (фалсафий-адабий асар);
8. Phil Hunsaker & Tony Alessandra, “The New Art of Managing People”  (менежмент, лидерлик);
9. Мустафо Чўқай,
Истиқлол жаллодлари (тарих, сиёсий публицистика);
10. Алихонтўра Соғуний,
Тарихи Муҳаммадий (ислом тарихи, сийрат).

 

 

Ашрафбек Олимов 1981 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 1998 – 2002 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. 2006 – 2010 йиллар давомида Давлат солиқ қўмитасида фаолият юритган. 2011 йил Япония Миллий солиқ агентлигида малака оширган. 2012 йил Япониянинг Yokohama миллий университетининг магистратура, 2015 йилда докторантура босқичини тамомлаган.

 

2017 йилдан бери Япониянинг Nissan Motor компаниясида фаолият юритиб келади. Бугунги кунда компания халқаро молия бошқармаси бош молия менежери.

 

Инглиз, япон ва рус тилларини мукаммал ўзлаштирган.

 

Ютуқлари:

 

Математика фанидан Республика олимпиадаси ғолиби (1997, 1998);

Япония дзюдо федерацияси қора белбоғ соҳиби;

Ниссаннинг Йилнинг оламшумул натижаси танловида бронза медали соҳиби.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги мақолалар

Барчаси





Кўп ўқилган

Барчаси

Тарих

17:05 / 05.05.2023 0 36700
Мучал нима? Туркий тақвим тарихи

//