Бугун шоир, адиб, олим, саркарда, йирик давлат арбоби, “Буюк Бобурийлар сулоласи” асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
Ўзбек ва жаҳон саҳнасида мутахассислар томонидан “Дилбар шахс” унвони берилган шоир ғазаллари унинг ички оламига кўзгу тутади. Лирик қаҳрамоннинг ватан, соғинч, айрилиқ, хиёнат, ёр, муҳаббат мавзуларидаги изтироблари бир муҳташам қалбнинг сийратидан дарак беради. Шоир ғазаллари асосида яратилган қўшиқлар ўзбек миллий мусиқасининг дурдоналари ҳисобланади.
Oyina.uz бугунги сана муносабати билан Бобур ғазаллари асосида яратилган энг машҳур қўшиқлар плейлистини тақдим этади:
Маъруржон Тўхтасинов, “Яхшилиғ”;
Фаҳриддин Умаров, “Сочининг савдоси”;
Шерали Жўраев, “Бизни унутганларни унутмоқ керак”, “Баҳор айёмидур”, “Унутмагил аввалги ёрларни”;