15:52 / 18.12.2024
271
0
18 декабрь куни, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда олийгоҳ талабалари, ўқувчилар, ўз соҳасида муваффақиятга эришган, шунингдек вазирлик, идора ва ташкилотлар тизимидаги ёшлар иштирок этди.
Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтди. Асосий мавзу ҳозирги кунда инсонлар ҳаётида муҳим ўрин эгаллаётган сунъий интеллект (АI) бўлди. Марказ раҳбари ушбу технология «мўъжиза»сидан миллий қадрият ва анъаналаримиз доирасида фойдаланиш мумкинлиги, уни танқид қилиш ҳеч қандай маъно касб этмаслиги, балки бу соҳани ўрганиб, унинг кучини ижобий мақсадлар йўлида сарфлаш лозимлигини таъкидлади.