Давлатлар ва уларнинг пойтахти номларининг ўзбек тили меъёрларига мослиги бўйича таклифлар тақдим этилди

12:06 / 23.06.2026 100
Сақлаш

Ўзбекистон Республикаси Атамалар комиссиясининг ишчи органи – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари расмий истеъмолга киритиш учун ишлаб чиқилган давлатлар ва уларнинг пойтахтлари номларининг ўзбек тилининг имло қоидалари ва талаффуз меъёрларига мослиги юзасидан тегишли ташкилотлар ишчи гуруҳлари юборган таклифларни кўриб чиқди.

 

Хабарга кўра, ишчи орган галдаги тақдим этилаётган давлатлар ва уларнинг пойтахтлари номлари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни ҳам мамнуният билан қабул қилади ва кўриб чиқади.

 

Ўзбек тилига бефарқ бўлмаганлар ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини қуйидаги манзилда қолдириши мумкин:

 

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfjaqAyLYlQur3lESMoqAR9DXXgdYdsi2ky44fiwhy7TW-1sg/viewform?pli=1

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

//